Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.
Ҳукумат давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини қаттиқлаштирди. Апрель ойидан бошлаб улар хорижий валютадаги операцияларни фақат асосий ҳисобрақам очилган банклар орқали амалга ошириши мумкин.
Марказий банкнинг валютани сотиб олиш шартларини ўзгартиришга оид лойиҳаси фонд бозорига аллақачон салбий таъсир кўрсатди, деди «Тошкент» фонд биржаси раҳбари Георгий Паресишвили. У конвертацияни мураккаблаштириш инвесторларни чўчитишини таъкидлади ва жараённи соддалаштириш тарафдори эканини айтди.
Марказий банк конвертация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар «валюта операцияларини чеклашни эмас, амалдаги нормаларни аниқлаштириш ва операцияларни амалга ошириш жараёнини соддалаштиришни» англатишини таъкидлади. МБ раиси ўринбосари Бобир Абубакиров «орқага қайтиш бўлмаслигини» айтди.
ЎЗбекистон Марказий банки юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олиш шартларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Валюта сотиб олишда зарур бўладиган ҳужжатлар сони ортиши, норезидентлардан миллий валютадаги маблағларнинг келиб чиқиши қонунийлигини таъминлаш ва бошқалар талаб қилиниши мумкин.
Валюта операциялари бўйича ҳужжат Банк назорати қўмитаси қарори бўлиб, унга кўра банкларга мижозларни назорат қилиш ва санкция рискларини камайтириш чораларини кўриш топширилган, деди МБ раиси. Хорижий банклар Ўзбекистонда мижозлар етарли даражада текширмагани учун тўловларни маъқулламади, деди у.
Марказий банк иккиламчи банк ҳисоб рақамлари орқали чет эл валютаси товарлар импорти доирасида ноқонуний олиб чиқиб кетилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Комплаенс-назорат чораларидан асосий мақсад банклар ва тадбиркорлик субъектлари санкция чекловларига тушишининг олдини олиш, деди МБ раиси.
Валюта операцияларини чеклаш қарори қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ушбу қарор бекор бўлганини эълон қиларкан, «Жамият қабул қилмаган қарор нотўғри қарордир», деди. «Либераллаштиришда ортга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг